3 Декабр 2020 йил 443

“Навоий” каналига “Қизилтепада Брус Леэ пайдо бўлибди” сарлавҳаси билан тарқалган видеолавҳа юзасидан МУНОСАБАТ

2020 йил 01 декабрь куни соат 13-00ларда Қизилтепа тумани “Хасанча” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Тошробот–ота” чойхонасида фуқаро Муҳаммедов Ғолибжон Нурали ўғли танишлари “Мурод”, “Анвар”, “Ўткир” исмли йигитлар билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, фуқаро Ғ.Муҳаммадиев жуда маст ҳолда нотаниш автомашинада Қизилтепа тумани марказида жойлашган “Истиқлол” номли туйхона олдидан ўтган автомашиналар қатнов йўлида, эгнидаги кийимларини ечиб, яланғоч ҳолда, йўлдан ҳаракатланиб келаётган автомашиналарни олдига чиқиб, тўхтаган автомашиналарни устига чиқиб, уларнинг ҳаракатланишига халақит қилиб, жамоат тартибини бузиб, фуқароларни эътирозига сабаб бўлган. Мазкур ҳуқуқбузарлик ўз вақтида ИИБ ходимлари томонидан бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликка чек қўйилди ҳамда ҳолат туман ИИБ нинг Шакл-2 китобидан қайтдан ўтказилиб, туман ИИБ ХПБ ходимлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Шу ўринда бир мулоҳаза қилмиш-қидирмиш дейишади. Ўз ҳатти ҳаракатларини жиловлай олмаган бу шоввоз ҳаммани ўзига қаратиб нимага эришмоқчи эди... Якунда ҳолатга алоқадор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда таъсир чораси қўлланади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech