15 Декабр 2021 йил 321

Навоий шаҳар Давлат хизматлари марказидаги сайёр қабулда 30га яқин фуқаролар мурожаатлари тингланди

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Шухрат Хаджаев иштирокида Навоий шаҳар давлат хизматлари марказида сайёр қабул ўтказилди. Унда 30га яқин фуқаролар мурожаатлари тингланди. Кўп йиллар фуқаролиги бўлмаган шахсларни паспорт олишида, яшаш манзили бўйича рўйхатга олинишда муаммолари бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Шунингдек, 16 ёшга тўлган 8 нафар ёшларга тантанали равишда фуқаролик паспортлари тақдим этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech