24 Декабр 2021 йил 377

Навоий шаҳар ИИБ Терроризм ва экстримизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан яна бир жиноий ҳолат аниқланди

Навоий шаҳар ИИБ Терроризм ва экстримизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор профилактик тадбир олиб борилган вақтда яна бир ноқонуний ҳолат аниқланди. Маълумотларга кўра, Навоий шаҳар Маҳмуд Таробий кўчасида истиқомат қилувчи 35 ёшли М.М ғаразли ва паст мақсадларни кўзлаган карманалик И.Н ва хатирчилик А.Кларга 100 минг сўм эвазига ўзининг яшаш хонадонидан бир кечага жой ва шароит яратиб берган. М.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддасига кўра жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech