5 Октябр 2022 йил 343

Навоий шаҳар Меъмор маҳалласида вилоят ИИБ бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди

Барча соҳалар қаторида вилоят ички ишлар тизимида ҳам мурожаатлар бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса мутасадди раҳбарларнинг маҳаллаларга ташриф буюриб аҳоли мурожаатларини ўрганаётгани халқимиз турмуш шароитини янада яхшилаш борасидаги ҳаракатларнинг яққол намунасидир. Зеро, мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”.

 Бинобарин, вилоят ИИБ бошлиғининг Меъмор маҳалласи фуқаролари билан учрашувида 20га яқин мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти ишсизлик, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, тиббий амалиётлар ўтказиш ҳамда фарзандларини ўқиш шартномалари тўловлари бўйича бўлди.

Жумладан мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган Азамат Саидов турмуш ўртоғи Мавлуда Саидованинг тиббий муолажалари учун моддий ёрдам бўйича мурожаат қилган бўлса Малика Душанова тикувчиликни ривожлантириш ва шу асосда тадбиркорлик фаолиятини бошлашда амалий ёрдам сўради. Улар каби ёрдам сўраган 4 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди, қолганларнинг мурожаатлари эса ўрганилиш бўйича тегишли ташкилотларга тақдим этилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech