23 Май 2022 йил 392

Навоий шаҳри Камолот кўчасида содир этилган жиноят юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Навоий шаҳар Камолот кўчасида истиқомат қилувчи 52 ёшли Т.Ш таниши П.Т билан спиртли ичимлик истеъмол қилиши натижасида ўзаро тортишиб сўнг жанжаллашиб турганида У.Ш уларни ажратмоқчи бўлиб орасига тушади. Шу орада Т.Ш қўлидаги ошхона пичоғи билан У.Шнинг қорин соҳасига санчиб унга оғир тан жароҳати етказади. Фуқаронинг содир этган мазкур жинояти Камолот маҳалласида муҳокама этилди. Бунда Навоий вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда прокурор ўринбосари иштирок этиб,  фуқароларни жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузмаслиги, содир этилган ҳар қандай жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлиги тушунтирилди. Шунингдек, ён атрофимиздаги воқеаларга бефарқ бўлиш ҳамда бекорчилик ортидан кўнгилсиз воқеалар содир этилиши, ҳар бир фуқаро фойдали меҳнат билан шуғулланиши бунинг учун барча шарт-шароит мавжуд эканлиги таъкидланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech