6 Апрел 2023 йил 359

Навоий шаҳри пробация назоратидага бир гуруҳ шахслар муддатидан илгари озод этилди

Ўзр сўраш хорлик эмас хулқдир, кечиримлилик эса халқимизга хос олижаноб фазилатлардан бири. Яқинда Навоий шаҳар “Жанубий” МФЙ биноcида ташкил этилган сайёр суд йиғилишининг мазмуни ҳам сўзимиз исботидир. Бинобарин, шу куни пробация назоратидаги бир гуруҳ шахслар иши қайта кўриб чиқилди. Жиноятидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ҳамда жазони ўташ давридаги намунали хулқи туфайли 22 нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб муддатидан илгари шартли озод этилди. Шу билан бирга жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг масъул ходимлари ҳамда пробация ходимлари томонидан шаҳримизда кўпайиб бораётган фирибгарлик, ўғрилик жиноятлари бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Жазо муддатини ўтаб қайтганлар эса такроран жиноятга қўл урмаслиги, аксинча жавобгарлик бундан оғирроқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech