20 Декабр 2021 йил 355

Навоий шаҳрида 3-сектор мутассадилари ёшлар билан учрашди

Яқинда Навоий шаҳар "Ёшлар форуми 2021" доирасида Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. 3-сектор раҳбари Р.Шерназаров рахбарлигида 3-мактаб фаоллар залида ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди. 100дан ортиқ  ёшлар “CYBERSPORT”, “Зукко китобхон”, ва “Тез ёзамиз” номинатциаларда билим ва иқтидорларини, шунингдек жисмоний тайёргарликларини синаб кўришди. Ғолиблар раҳбариятнинг эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Сектор раҳбари  доирасида ёшларни истеъдодини ҳар тамонлама қўллаб-қувватланиши хамда бугунги кунда ёшларга берилаётган имкониятлар ва ундан унумли фойдаланиш хақида сўзлади. Ёшларимизнинг бугунги кундаги ютуқлари эътироф этилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech