Навоий шаҳрида "Гужум" дарахтини кесган 2 фуқаро жаримага тортилди
Мафтункор юртимизда ўсимликларнинг 4 ярим мингга яқин тури ўсади. Биологик ва ландшафт ранг-баранглиги ҳам бизниг миллий бойликларимиздан саналади.
Ана шундай яшилликни асраш авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш, экологияни яхшилашга ҳисса қўшиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири десак адашмаган бўламиз. Аммо орамизда табиатни муҳофаза қилишдан кўра ундан моддий мақсадларда фойдаланишни афзал кўрадиганлар ҳам учраб турибди.
Хусусан, Навоий шаҳар Экологияв ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда Навоий вилоят ИИБ ППХ батальони ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбири давомида шундай ҳолат аниқланди. Навоий шаҳар “Янгиобод” МФЙга ўзига хос манзара касб этиб турган 2 дона гужум дарахтини шу ерда яшовчи 2 фуқаро кесиб ташлаётган вақтда қўлга олинди. Ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан мазкур шахсларга тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда манзарали камёб ўсимликларни пайҳон қилганлик ҳолатига ҳуқуқий баҳо беришди. Ҳуқуқбузарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 1.350.000 сўмдан жарима тўлашди ҳамда табиатга етгазилган зарар 21.600.000 сўмни тўлашлари кераклиги айтилди.
Маълумот ўрнида айтиш ўринлики, гужум ўта чидамли 100 йилдан ортиқ умр кўрувчи манзарали дарахт. Жой ва ҳарорат танламайдиган мазкур наботот камёб бўлиб табиатга кўп миқдорда кислородни таъминлаб беради. Экологик рейд тадбирлари Навоий шаҳрида давом этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати