14 Июн 2023 йил 316

Навоий шаҳрида рейд тадбири жараёнида истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар аниқланди

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан узлуксиз равишда рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Навоий шаҳрида жойлашган 9 кичик даҳа бозори ҳамда Гулистон бозорида олиб борилган рейд тадбири натижасида 4 нафар сотувчи ҳеч қандай рухсатномасиз ва тегишли ёрлиғи бўлмаган гўшт ва сут маҳсулотларини сотаётганлиги аниқланди. Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган рейд тадбири натижасида аниқланган ҳолатлар учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 109-моддасига биноан қонуний чора кўрилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

Text to speech