19 Ноябр 2022 йил 414

Навоий шаҳрида республика ишчи гуруҳ аъзолари томонидан "Ёшлик" маҳалласининг крименоген аҳволи ўрганилди

ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилариидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Навоий шаҳридаги “Ёшлик”  маҳалласида ўрганишлар олиб борди.

Маълумотларга кўра мазкур маҳалла 2021 йилда 42 та жиноят содир этилганлиги сабабли “қизил” ҳудудга киритилган эди. Олиб борилган кенг қамровли тарғибот тадбирлари айниқса “Фуқоробай методикаси”нинг самарали қўлланиши сабабли бу йил жиноятчилик сезиларли даражада камайишга эришилди.

Ишчи гуруҳаъзолари томонидан “Ёшлик” маҳалласи ҳудудида жорий йилда содир этилган жиноятларнинг сабаблари ўрганилди. Шунингдек, маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси ҳамда маҳалла фаоллари билан учрашиб ҳудудда содир этилган жиноий ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари юзасидан суҳбатлашилди.

 

 

Навоий вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech