10 Июл 2023 йил 209

Навоий шаҳрида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” ўтказилди

Навоий шаҳрида спортнинг волейбол тури бўйича 17 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.  Ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган мазкур спорт тадбирига шаҳардаги 10га яқин маҳаллалардаги юшмаган ёшлар жалб этилди. Мусобақа якунига кўра Меъмор маҳалла жамоаси ғолиб бўлди. Жамоа вазир кубоги ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech