2 Август 2021 йил 442

Навоий шаҳрида вилоят 3-сектор раҳбари томонидан аҳоли мурожаатлари тизимли ўрганиб чиқилмоқда

Бугун юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош мақсади фуқароларни рози қилиш, уларнинг муаммо ва мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишдан иборатдир. Айни мақсадда эса, бугун жойларда сайёр қабул ва юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда. Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник А.Тасбаев Навоий шаҳрида фуқаролар томонидан йўлланган мурожаат ва муаммоларни маҳаллабай ўрганиш учун фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Кун тартибидаги асосий масала, ҳал этилмай қолган мурожаатларни ҳал этиш, фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган ҳолатларни ўрганиш. Мурожаатлар таҳлил қилинганда айни кунга қадар Навоий шаҳрида истиқомат қилаётган фуқаролар томонидан 48 та мурожаат ҳал этилмай қолаётганди. Сайёр учрашув давомида мазкур мурожаатларнинг 31 таси манзилли ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. Жумладан : меҳнат ва аҳоли бандлигини таъминлашга доир 11 та мурожаат, 6 та моддий ёрдам ва нафақа, 1 та кредит олиш, 5 та уй-жой билан таъминлаш, 1 та соғлиқни сақлаш ҳамда 7 та электр энергияси ва ичимлик суви билан боғлиқ мурожаатлар ўз ечимини топди. 17 та мурожаатда эса, ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, тегишли давлат органларига йўналтирилган. Мазкур мулоқотлар шунчаки, учрашув эмас балки, аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини манзилли ўрганиш, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдирини ётганини чуқур ҳис этиш ва уларни ҳал этишдан иборатдир. 

Эслатиб ўтамиз, вилоят 3-сектор раҳбари иштирокидаги юзма-юз мулоқотлар ҳудудлар кесимида давом этади.

Навоий вилоят ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech