8 Октябр 2021 йил 398

Навоий шаҳрида вилоят 3-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

 

Фуқароларнинг муаммо ҳамда мурожаатларини ўз вақтида ҳал етиш бугун ҳар бир раҳбар олдидаги долзарб вазифа. Навоий шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Азат Тасбаев ҳудуд аҳолисининг мурожаатларини кўрибчиқди. Сайёр учрашув давомида 20дан   ортиқ мурожаат қабул қилинди. Ишсизлик, субсидия ажратиш, моддий ёрдам ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли фарзандларининг олий таълимдаги тўлов шартномаларини тўлаш билан боғлиқ кўплаб муаммолари кўриб чиқилди. Аҳамиятлиси еса, шу куннинг ўзидаёқ аксарят мурожаатлар ижобий ҳал етилди.

Жаҳонгир Тошниёзов айни кунда Навоий шаҳридаги оолий таълим муассасларининг бирида таҳсил олади. Оилавий шароити туфайли тўлов шартномасини тўлашга қийналаётганини сектор раҳбарига билдирди. Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан мазкур мурожаат тегишли тартибда ҳал етилиб, таълим муассасига шартнома пули тўлаб бериладиган бўлди.

Далер Файзуллаев еса Мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотига ўқишга қабул қилинган бўлса, Нусратилло Нарзуллаев ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашитирладиган бўлди.

Шу куни ишсиз ва аёллар дафтарига киритилган шахсларга сектор раҳбари томонидан бепул тикув машиналари тақдим етилди. Бу каби учрашувлар давомида аҳоли мурожаатлари ва ечимталаб муаммолар тезкорлик билан ҳал етилмоқда. Пировард мақсад еса юртимизда инсон қадр-қимматини янада улуғлаш баробарида халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашдан иборатдир. Эслатиб ўтамиз Сайёр учрашувлар ҳудудлар кесимида давом етмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech