30 Май 2023 йил 256

Навоий шаҳрида жойлашган 7532 ҳарбий қисмда ойлик муносабати билан уч авлод учрашуви ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий шаҳрида жойлашган 7532 ҳарбий қисмда "Маънавият ойлиги" доирасида уч авлод учрашуви ташкил этилди. Қўмондон ўринбосари, қоровул қўшинларида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар шунингдек, муддатли ҳарбий хизматчилар, мактаб ўқувчилари ва академик лицей ўқувчилари иштирокида ўтказилган учрашув тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Учрашувда фахрийларимиз ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, хизмат давридаги қизиқарли, эсдақоларли воқеаларни айтиб ўқувчи ёшларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Тадбир давомида учрашув иштирокчилари 7532 ҳарбий қисмда ташкил этилган тарихий музейга ташриф буюриб ҳарбий қисм тарихи билан яқиндан танишдилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech