15 Ноябр 2021 йил 589

Навоий вилоят ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Хатирчи туманида бўлиб ўтди

Дарҳақиқат, халқ билан ҳамнафас яшаб, муаммоларини ўрганиш шу билан бирга уларга ўз вақтида самарали ечим топиш халқимиз ишончини оқлашда муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, Навоий вилоят ИИБ бошлиғининг бу борадаги саъй-ҳаракатлари ҳам айнан халқнинг оғирини енгил қилишга қаратилган. Навбатдаги мурожаатларни ўрганиш вилоятнинг Хатирчи туманида  бўлиб ўтди. Туман аҳолиси билан ўтказилган юзма-юз мулоқотлар жараёнида фуқароларнинг 120дан ортиқ муаммо ва мурожаатлари тингланди. Саксонга яқин мурожаатлар шу куннинг ўзидаёқ ҳал этилди. Мурожаатларнинг аксарятини хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш ва асфальт ётқизиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратиш, тиббий ёрдамга муҳтож аҳолига кўмак бериш, ишсизлик, электр таъминотидаги муаммолар ҳамда алимент ундириш каби қатор мурожаатлар тингланди.

Албатта сайёр қабулда тингланган ҳар бир муаммо ортида инсон тақдири ётганлиги ва маҳаллий фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромад манбайига эга бўлишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бир сўз билан айтганда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан ҳудудлардаги фуқароларнинг муаммолари тизимли ўрганилмоқда. Мавжуд камчилик ҳамда мурожаатлар ўз жойида ечим топмоқда. Бу эса фуқароларнинг давлатдан рози бўлиш ислоҳотлари замирида инсон омили юқори туришидан даракдир.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech