5 Июл 2023 йил 277

Навоий вилоят ИИБ бошлиғининг шахсий қабулида мурожаатлар ижобий ечим топди

Навоийда ИИБ бошлиғи полковник А.Д.Тасбаевнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди. Қабулда фуқароларнинг 10га яқин мурожаатлари тингланди. Аксарият мурожаатлар тергов ҳаракатлари, тиббий кўрик шунингдек, ишга жойлашиш каби мазмундаги фуқароларнинг ечимталаб муаммоларига бағишланди. Жумладан, карманалик 2- гуруҳ ногирони Сайёра Тошева фарзандини йўл транспорт ҳодисаси туфайли оператив муолажа қилиш кераклиги ва бунга имконияти йўқлигини айтди. Унинг муаммоси шу куннинг ўзида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази билан ҳамкорликда ҳал этилди. Қабул куни Сайёра опа каби яна 4 кишининг мурожаати ижобий ҳал этилди.  3 тасига масала ечими бўйича ҳуқуқий йўналиш берилди.

Таъкидлаш ўринлики, қабулда билдирилган ҳар бир муаммо ортида инсон тақдири ҳамда унинг манфаатлари ётгани алоҳида эътиборга олинди. Шунингдек, қабул давомида хизмат жойини кўчириш, ишсизлик ҳамда имтиёзли кредит олиш каби бир қатор масалаларда ҳам амалий кўмак кўрсатилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech