"Одам савдоси-давр муаммоси" мавзусидаги навбатдаги тадбир Навоий вилояти Юридик техникумида бўлиб ўтди. Унда техникум ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда А.Қодирий номидаги ахборот ресурс маркази масьул ходимлари иштирок этишди. Тадбир давомида иштирокчиларга одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги Ўзбекистан Республикасининг 2020 йил 17 августда қабул қилинган ЎРҚ-633 сонли Қонунининг мазмун моҳияти, одам савдоси жиноятининг турлари хамда келиб чиқиш сабаблари, ушбу йўналишда ташкил этилган ҳудудий комиссия фаолияти юзасидан тушунчалар берилди. Бундан ташқари огоҳликка даъват этувчи видеоролик ҳамда буклетлар иштирокчилар диққатига етказилди.
"Ушбу ўтказилган тадбир давомида ўқувчи-ёшлар одам савдоси жинояти бўйича тушунчаларга эга бўлишди.", - дейди, Навоий вилояти ИИБ ТваЭККБ катта тезкор вакили, катта лейтенант Ж.Бекпўлатов. Шунингдек, мавзу доирасида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этишди. Бу каби тадбирларни келгусида барча ўқув муассасаларида босқичма-босқич ташкиллаштирамиз.
Тадбир якунида бу каби тадбирларни доимий ўтказиш бўйича истиқболли режалар белгиланиб олинди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: