20 Июн 2023 йил 284

Навоий вилоят туман ИИБларида кутубхоналар ташкил этилди

Кутубхона зиё маскани.  Инсонни юксак маънавиятли бўлишида кутубхонадек жойнинг аҳамияти катта. Бинобарин айни мақсадда туман ИИБларида мўжаз кутубхоналар ташкил этилмоқда. Жумладан Нурота, Навбаҳор,  Хатирчи тумани ҳамда Зарафшон шаҳри ИИБ ходимлари учун шундай кутубхоналарнинг фаолияти йўлга қўйилгани қувонарлидир.  Мазкур мўжазгина кутубхоналардан  600га яқин китоблар ўрин олган. 40 турдаги бадиий, психологик шунингдек, криминалистик ва детиктив жанрдаги китоблар ходимлар учун мунтазир.  

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech