25 Феврал 2022 йил 652

Навоий вилояти 11-сон ЖИЭМда маҳкумлар учун янги иш ўринлари яратилди

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ КОЛОНИЯСИ-ТАРБИЯ МАСКАНИ

“Янги Ўзбекистон-демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакати”. Дарҳақиқат бу сўз замирида жуда катта маъно мужассам. Жамиятимиз ҳаётида улкан ўзгаришлар, эврилишлар рўй бериб, халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи ортиб, фуқароларимиз турмуш тарзи яхшиланиб, давлатдан, бугунги ҳаётдан розилиги таъминланмоқда. Жумладан, республикамиз жазони ижро этиш муассаларида хам маҳкумларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, хуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ахлоқан тарбиялашнинг мутлақо янгича усули ва тартиб тамойиллари асосида олиб борилмоқда. Бу борадаги ислохотларнинг самараси ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Озодликдан маҳрум этиш жойларида озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни ахлоқан тузатиш, маҳкумларда қонун талабларига ва жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор қоидаларига риоя этиш, шунингдек билим ва маданий савиясини оширишга қаратилган тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишлар бугунги замон талаблари асосида ташкил этилмоқда. Уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, ўзбек халқининг бой маданияти, диний қадриятлари, санъати, миллий урф одатларини танитиш орқали миллийлик туйғусини шакллантириш мақсадида хуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, жамоат ташкилотлари билан хамкорликда тарбиявий профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.  Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш Департаменти низоми тасдиқланиб, ички ишлар органларининг жазони ижро этиш тизими учун ягона бошқарув фаолияти амалга оширилди, минтақавий мувофиқлаштириш марказлари ташкил этилиб ички ишлар органлари тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида назорат кучайтирилди.

ҚОНУНЛАР ИЖРОСИ АМАЛДА

Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Д.Тасбаев, Навоий вилоят прокурори Б.Б.Ахмедов, Жазони ижро этиш департаменти бешинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи подполковник И.А.Шеров, Навоий вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник А.Б.Усмонов, Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва 7532-ҳарбий қисм рахбарияти 11-сон ЖИЭМга ташриф буюрди. Ташриф давомида жазони ижро этиш муассасасида қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, махкумларнинг моддий-маиший таъминоти  ва уларга тиббий хизмат кўрсатилиши хамда улар билан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, муассасада жазо муддатини ўтаётган махкумларни касбга ўргатиш, иш билан таъминлаш, иш ўринларини яратиб мехнатга жалб этиш каби масалалар муҳокама этилди ҳамда истиқболдаги режалар билан танишилди.

Жумладан, 2022 йилнинг 18 феврал куни колония ишлаб чиқариш фаолиятини мукаммаллаштириш, ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларига эришиш, меҳнат маҳсулдорлигини, ишлаб чиқаришни самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш заҳираларини максимал сафарбар этиш билан бирга “ЕДЕМ ТЕХТИЛЕ” МЧЖ билан ҳамкорликда колония тергов ҳибсхонаси ва турма тариқасида жазо муддатини ўртаётган маҳкумлар участкаси ҳудудидаги тикув цехи ўрнида газлама тўқув цехини ташкил этилиб, 20 нафар маҳкумлар бандлиги таъминланди. Айни пайтда ҳар хил турдаги матолар ишлаб чиқарилмоқда.Ташриф сўнгида келгусидаги қўшимча иш ўринларини яратиш ҳамда бозор талабларига мос маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда янги техналогиялар киритиш юзасидан тавсиялар берилди.

Шунингдек, президентимиз ташаббуси билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига  200 миллион туп дарахт ва буталар экиш белгилаб олинган эди. Бугунги тадбир давомида ташриф буюрган мехмонлар томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида тергов ҳибсхонаси ва турма участкасида мевали манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу ниҳоллар эртага кўкка бўй чўзиб, серсоя дарахтга айланади, албатта. Муассасада амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар жазо муддатини ўтаётган махкумларни она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech