Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида ўқ отиш машғулотлари бўйича амалий машғулотлари ўтказилмоқда
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат ўтаётган ходимларнинг жанговар тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ушбу йўналишдаги билим савияларини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 17 январдаги 17-сонли “Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 08 февраль кунидаги “Ички ишлар оргалари ходимлари билан амалий ўқ отиш машғулотларини ўтказиш тўғрисида”ги 49-сонли, шунингдек Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг 2021 йил 16 февраль кунидаги 30 сонли буйруқлари талаблари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 февраль кунидан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларининг барча шахсий таркиби билан амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказилмоқда.
Машғулотлар давомида дастлаб, бошқарма Кадрлар бошқармаси, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди, ИИВ Махсус отряди Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан шахсий таркибнинг жанговар шайлигини янада ошириш, қурол билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида қуролларнинг тактик техник хусусиятлари, уларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилиб, ходимлардан ушбу машқлар бўйича синовлар қабул қилинмоқда. Шунингдек, барча шахсий таркибдан Макаров пистолетидан 1-машқ ва Калашников автоматидан 5-машқлар бўйича амалий ўқ отиш синовлари қабул қилииб, ходимлар белгиланган тартибда баҳолаб борилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати