Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган офицерлик (инспектор-психолог) лавозимларига танлов эълон қилинади
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган офицерлик (инспектор-психолог) лавозимларига танлов эълон қилинади.
Эслатма: Танловда олий маълумотли олий таълим муассасини педагогика ва психология мутахассислиги, социология ва психология таълим соҳасининг психология таълим йўналиши ҳамда ҳуқуқшунослик (Юриспруденция) таълим йўналишини тамомлаган, ёши 18 дан кичик, 35 дан катта бўлмаган, бўйи 165 смдан кам бўлмаган, муддатли ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий ўқув юртида ҳарбий тайёргарликдан ўтган, Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.
- Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:
- биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси;
- ҳарбий гувоҳнома;
- диплом;
- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган офицерлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2023 йилнинг 28 июлдан – 08 август кунига қадар Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари мумкин.
2023 йилнинг 28 июль – 08 август кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари:
(79) 229-53-00; (79) 229-52-03.
Телеграмм канали: t.me/navviliibnomzod – дан ахборот олиб боришингиз мумкин
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати