Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган профилактика инспектори (офицерлик), Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига (сафдорлик), Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (сафдорлик), бошқа хизматларга (сафдорлик) танлов эълон қилинади
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган профилактика инспектори (офицерлик), Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига (сафдорлик), Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (сафдорлик), бошқа хизматларга (сафдорлик) танлов эълон қилинади.
Эслатма: Танловда профилактика инспектори (офицерлик) лавозимларига олий маълумотли:
Ҳуқуқшунослик, тарих, фалсафа, миллий истиқлол ғояси, сиёсатшунослик, ҳуқуқ ва маънавият асослари, математика ва информатика, физика ва астрономия, педагогика ва психология, филология ва тилларни ўқитиш, чақириққача ҳарбий таълим, социология ва психология, ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича), йўл ҳаракатини ташкил этиш, хорижий тил ва адабиёти, Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларини тамомлаганлар ҳамда олий маълумотга эга бўлган профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари орасидан шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви ёхуд олий ўқув юртида ҳарбий тайёргарликдан ўтган, Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига (сафдорлик) олий маълумотли:
Ҳуқуқий таълим соҳаси, гуманитар таълим соҳаси, компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси (почта алоқаси технологияси, ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик таълим йўналишлари бундан мустасно). олий маълумотга эга бўлган профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари орасидан шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви ҳарбий хизматни ўтаган, Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (сафдорлик) олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган фуқаролар ҳамда ўрта-махсус маълумотга эга бўлган профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари қуйидаги маълумотга эга: Ҳуқуқий таълим соҳаси, йўл ҳаракатини ташкил этиш, автомобиллар ва автомобиль хўжалиги ва бошқа автотранспорт таълим соҳасида таҳсил олаётган шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 175 сантиметрдан паст бўлмаган муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви ҳарбий хизматни ўтаган автотранспорт бошқариш ҳуқуқига эга бўлган, Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин. (Изоҳ: Олий таълим муассасасида сиртдан ўқийдиган йўнилиши тўғри келмасада, юқоридаги мутахассисликлар бўйича ўрта-махсус маълумоти бўлса ҳам номзодлар рўйхатга олинади).
бошқа хизматларга (сафдорлик) ўрта, ўрта-махсус маълумотга эга бўлган профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари ва ИИВ Академик лицейи ҳамда ҳарбий-академик лицейи битирувчилари шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 170 сантиметрдан паст бўлмаган муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган автотранспорт бошқариш ҳуқуқига эга бўлган, Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.
- Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:
- биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси;
- ҳарбий гувохнома асл нусхаси;
- бакалавр дипломи асл нусхаси;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси асл нусхаси (Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ва бошқа хизматларга (сафдорлик) лавозимлари учун)
Юқоридаги бўш лавозимлар учун 2023 йилнинг 03 июндан – 16 июнь кунига қадар танлов эълон қилинади.
Номзодларнинг аризалари 2023 йилнинг 13 июнь – 16 июнь кунлари Навоий шаҳар ИИБ 1-сон ИИБ биносида жойлашган “Навоий вилояти ИИБга номзодларни қабул қилиш маркази”да қабул қилинади.
2023 йилнинг 13 июнь – 16 июнь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
Мўлжал: Навоий шаҳар, А.Навоий кўчасида жойлашган Навоий шаҳар прокуратураси рўпараси (Эски кончилик коллежи).
Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари:
(79) 229-53-00; (79) 229-52-03
Телеграмм канали: “t.me/navviliibnomzod” – дан ахборот олиб боришингиз мумкин
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати