30 Июн 2022 йил 268

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида конституциявий ислоҳотларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Барчамизга маълумки, муҳтарам президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритиладиган ўзгаришларни парламент ваколати билан эмас, балки умумхалқ референдум йўли билан қабул қилиш таклифини бердилар. Мазкур сиёсий воқеани фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида қабул қилиниши мамлакатимизда инсон қадри ва хоҳиш-иродаси нечоғлик юксак эканлигидан далолат беради. Бинобарин, Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ўтказилган очиқ мулоқот ҳам айни мақсадга йўғрилди. Чунончи, Ички ишлар соҳаси ходимларининг жараёндаги иштироки ва таклифлари муқаддас замин тинчлиги ва осойишталигини сақлашда аҳамиятлидир.
Мазкур учрашувда дастлаб вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Д.Тасбаев сўзга чиқиб, ходимларга қомусимизга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни чуқур тафаккур қилиб холис ва ҳаққоний муносабатларини билдириши лозимлигини таъкидлади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси, сенатор, Ўзбекистон қаҳрамони Қ.С.Санақулов ҳамда вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи М.Турдимов иштирок этишди. Йиғилишда сўз олганлар Янги Ўзбекистонни барпо этишда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқни рози қилишга қаратилаган ҳаракатлар ҳамда аҳолига яқиндан хизмат кўрсатишнинг қонуний асослари ҳақида сўзлади. Шунингдек, юртбошимизнинг инсон қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши лозим,-деган тамойили асосида ички ишлар органи фаолиятига бевосита алоқадор таклиф ва фикрлари тингланди.
Очиқ мулоқот якунида ходимлар ҳам соҳа билан боғлиқ таклиф ва мулоҳазаларини баён этдилар.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмат

Text to speech