27 Сентябр 2021 йил 436

Навоий вилояти "Ички ишлар вазири кубоги" мусобақасига мезбонлик қилди

 Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани кейинги йилларда оммавий спорт тадбирларини ўтказишга кенг йўл очмоқда. Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг “Соғлом  турмуш  тарзини  кенг татбиқ этиш  ва  оммавий  спортни  янада  ривожлантириш  чора-тадбирлари туғрисида”ги қарори ҳамда ички  ишлар органларида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг  тарғиб  килиш,  шунингдек  жисмоний  фаоллик  тадбирларини  тизимли ва самарали ташкил этиш максадида  Навоий вилояти ИИБда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда ташкиллаштирилган мусобақа ходимларнинг жисмонан чиниқиқтириш билан бир қаторда улар ўртасида дўстона муҳитни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Спортнинг “Футбол” тури бўйича “Вазир кубоги мусобақаси”нинг гуруҳ босқичига Навоий вилояти мезбонлик қилди. Старт ўйинида Навоий вилояти ИИБ терма жамоаси ҳамда Қарақалпоғистон ИИВ терма жамолари ўртасидаги қизғин баҳс 3:0 натижа билан якунланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech