19 Октябр 2022 йил
536
Навоий вилояти ИИБ ҳамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди
Навоий вилояти ИИБ ва прокуратураси билан ҳамкорликда вилоят ҳудудидаги криминоген вазият таҳлил қилинди. Жумладан ҳудудда ўгрилик, фирибгарлик, автомашина олиб қочиш ҳамда автоаварияларни олдини олиш бўйича йўл хариталари тузилиб зарур чора тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, ҳудудларни камералаштириш, жиноятларни барвақт олдини олиш, қизил ҳудудга киритилган маҳалларни алоҳида назоратга олиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Тунги вақтларда жамоат жойларида назоратни кучайтириш, ёшлар билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда тарғибот тадбирларини ташкил этиш каби масалалар муҳокама марказида бўлди. Давра суҳбати давомида келгусидаги режалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати