Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Ғозгон шаҳрида бўлиб ўтди
Йилимиз «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»-деб номланиши бежизга эмас. Бинобарин, бу йилда аҳоли мурожаатларини ўрганиш, халқимизни оғирини енгил қилиш, ҳаётидан рози бўлиб яшашларига кўмаклашиш устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Хусусан, яқинда фуқаролар мурожаатларини тинглаш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда Ғозғон шаҳар ҳокими ҳудуд аҳолиси билан учрашув ташкил қилди.
Ўтказилган сайёр қабул давомида шаҳардаги барча маҳалла фуқаролари йиғинидан ташриф буюрган фуқаролар қатнашишди. Учрашув давомида 20дан ортиқ мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг кўпчилигини бандлик, имтиёзли кредит олиш, ижтимоий ёрдам масалалари ташкил этди. “Шайхон” МФЙда истиқомат қилувчи Жамол бобо кенжа ўғли ва неварасини яхши дурадгор эканлигини, имтиёзли кредит асосида дастгоҳ олишга амалий ёрдам сўраб мурожаат этган эди. Унинг муаммоси мутасаддилар билан бирга ижобий ҳал этилиши юзасидан чора-тадбирлар бошлаб юборилди. Жўраева Нодира эса ўғлининг олий таълимдаги шартнома пулини тўлашга кўмак сўраб мурожаат этди. Опанинг мурожаати ҳам Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати