14 Май 2022 йил 378

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбарининг Зарафшон шаҳридаги сайёр қабулида ўнлаб муаммолар ўз ечимини топди

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари  Зарафшон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар мурожаатларини тинглади. Мурожаатларнинг кўпчилиги ички ишлар органларига ишга қабул қилиш, ишсиз аёлларни бандлигини  таъминлаш, имтиёзли кредит олиш ва моддий ёрдам масаласида бўлди.

 “Тинчлик” МФЙда истиқомат қилувчи Аброр Насриддинов сайёр қабулда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи эканлигини айтди ва бизнес режаси билан таништирди. Шу куннинг ўзидаёқ унга 25 млн 806 минг сўм имтиёзли кредит расмийлаштириш ҳаракатлари бошлаб юборилди. Шу маҳалладаги Дилдора Сиддиқова бир неча йилдан буён ишсиз эканлиги ва ишга киришда амалий ёрдам сўради. У ҳам жамоатчилик ишларига жалб этилди. “Баҳор” маҳалласидан Фотима Рашидова  аввалги иш жойи қисқарганлиги сабабли ишсиз қолган эди. 3-сектор раҳбари сайёр қабулида у ишлик бўлди – Зарафшон шаҳридаги 12-мактабгача таълим муассасига ёрдамчи тарбиячи лавозимига ишга қабул қилинди.

Мухтасар айтганда сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида, тез ва самарали ҳал этиш имконини бераётгани,  сектор раҳбарлари ушбу вазифаларни тўлақонли бажаришга эришаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech