24 Сентябр 2021 йил 407

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи қабулига шаҳар ва туманларда истиқомат қилувчи 7 нафар фуқаро мурожаат қилди

Бугун юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош мақсади фуқароларни рози қилиш, уларнинг муаммо ва мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишдан иборатдир. Айни мақсадда эса, бугун юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда.

 Хусусан, 23 сентябрь куни Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, А.Тасбаев шаҳар ва туманлардан келган 7 нафар фуқаро билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Мулоқот жараёнида уларнинг муаммоларини тинглади ҳамда фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган ҳолатларни ўрганди.

Навоий шаҳар Баҳор маҳалласида яшовчи Ғайрат Жумаев ўғли Мадраҳим Жумаевни вилоят ИИБга ишга киришида амалий ёрдам сўраб келди. Ўтган йили номзодларга қабул вақти жисмоний имтиҳондан ўтолмагани сабаб ҳозирда профилактика инспектори ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётгани, келаси йил имтиҳонга юқори даражада тайёргарлик кўриши лозимлиги тушинтирилди.  

Мазкур мулоқотлар шунчаки, учрашув эмас балки, аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини ўрганиш, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдирини ётганини чуқур ҳис этиш ва уларни ҳал этишдан иборатдир.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech