4 Январ 2022 йил 691

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи авф этилган фуқаролар муаммоларини ўрганди

Адашган кишини гуноҳидан ўтиш ва тўғри йўл кўрсатиш ўзбек халқига хос фазилатдир. Хусусан, вилоят ИИБ бошлиғи А.Д.Тасбаевнинг айбига чин дилдан пушаймон бўлган, муддатидан олдин жазодан озод этилган фуқаролар билан учрашуви ҳам эзгу мақсадга йўғрилган. Мазкур учрашувда уларнинг ижтимоий-моддий ҳаётдаги муаммолари  атрофлича тингланди. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мурожаатлари максимал даражада қаноатлантирилди. Эндигина 24 ёшга кирган Роман Бабаян фуқаролик паспорти олишда ва ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат этган эди. Учрашув  маҳали унга ID картаси берилди ва касбга тайёрлаш бўйича мономарказга муддатли ўқишга жойлаштирилди. Шунингдек, турар жойга эга эмаслиги сабаб шаҳар умумий ётоқхоналарнинг биридан хона ҳам ажратилди. Шу куни Роман Бабаян сингари 4 нафар фуқаролар ҳаётда ўз йўлларини топиб мазмунли ҳаёт кечиришлари учун турар жой, моддий ёрдам ҳамда имтиёзли кредит олишида амалий ёрдам кўрсатилди.

 

 

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.naviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: