23 Декабр 2021 йил 434

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи томонидан аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда

Бугун юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош мақсади фуқароларни рози қилиш, уларнинг муаммо ва мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишдан иборатдир. Айни мақсадда эса, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан фуқаролар мурожаатлари тингланди. Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Тасбаев фуқаролар томонидан йўлланган мурожаат ва муаммоларни ўрганиш учун фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Кун тартибидаги асосий масала-ҳал этилмай қолган мурожаатларни ҳал этиш, фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган ҳолатларни ўрганиш бўлди. Учрашувда 7 та мурожаат ўрганилиб 2 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 4 нафари тегишли давлат органларига йўналтирилди, 1 нафарининг мурожаати ижобий ҳал этилди. Мазкур мулоқотлар шунчаки, учрашув эмас балки, аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини манзилли ўрганиш, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдирини ётганини чуқур ҳис этиш ва уларни ҳал этишдан иборатдир.

Навоий вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech