21 Октябр 2021 йил 664

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Кармана туманида бўлиб ўтди

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Кармана туманида бўлиб ўтди. Учрашув давомида 30га яқин мурожаатлар қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг аксарятини хусусий тадбиркорлик, уй-жой олиш, субсидия ажратиш, ишсизлик, кадастр, таълим кредити ажратиш каби муаммолар ташкил қилади. Сайёр қабулда қатнашган Ойгул Зарипова субсидия асосида уй-жой олиш масаласи бўйича мурожаат қилди. Мазкур масалада унга қандай меъёрий ҳужжатлар кераклиги тушунтирилди. Яна бир фуқаро Дилбар Холованинг уй жойини кадастр қилиш билан боғлиқ муаммоси тегишли ташкилот раҳбарлари орқали ижобий ҳал этилди. Бундан ташақри сайёр қабулда фарзандининг олий таълимдаги тўлов шартномасини тўлаш билан боғлиқ мурожаатлар ҳам тингланиб туман тижорат банклари орқали тўловлар тўлаб берилиши таъминланди. Мухтасар айтганда ўтган юзма-юз мулоқотлар жараёнида кўплаб ечимталаб муаммолар ҳал этилди. Бу эса, ислоҳотлар ислоҳот учун эмас балки инсон омили учун деган ҳаётий ғояни нақадар ҳаётимизга чуқурроқ кираётганидан далолатдир.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Каналга обуна бўлиш:
@Navoi_iib_axborotxizmati

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.naviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: