Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Зарафшон шаҳри ва Учқудуқ туманида бўлиб ўтди
Ҳар бир мурожаат эътиборда
Халқни рози қилиш бугун давлатимиз сиёсатининг бош мақсади ҳисобланади. Бинобарин, аҳолини кўп йиллар ташвишга солиб келаётган муаммоларига ечим топиб, уларнинг форовон турмуш кечириши учун имконият яратиш мақсадида кўплаб учрашувлар, ўрганишлар олиб борилмоқда. Хусусан, вилоятимизнинг олис тумани Учқудуқ ҳамда Зарафшон шаҳрида ИИБ бошлиғи томонидан сайёр қабуллар ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари тингланмоқда.
24 ёшли Есмурзаев Айесбек Учқудуқ туманнинг “Ифтихор” МФЙда,холасининг уйида яшайди. Сабаби, отасининг вафотидан кейин онаси Конимех туманига турмушга чиқиб кетган. 3-сектор масъулларига мурожаат қилгач, дастлаб унинг бандлиги таъминланди. Ҳозирда уни турар жой билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Мурожаат қилувчиларнинг яна бири Муҳаббат Сайидова турмушидан ажралгандан кейин олийгоҳга ўқишга киришга қарор қилди. Ҳозир у институтда ҳисобчилик ва аудит ҳисоби бўйича таълим олмоқда. 3-босқич талабаси. Сектор маъмуриятига бандлик бўйича мурожаат қилган. Унинг мурожаати вилоят Солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда ҳал этилди.
Вилоят ИИБ бошлиғининг Учқудуқ тумани халқи билан учрашувида жами 13 нафар, Зарафшон шаҳрида эса 15 нафар фуқаролар мурожаатлари тингланди. Уларнинг муаммолари атрофлича ўрганилиб 15 нафар фуқаро муаммоси жойида ҳал этилди. 8 нафарига ҳуқуқий маслаҳат берилган бўлса, 4 та мурожаат кўриб чиқилиши бўйича тегишли ташкилотларга тақдимнома тарзида киритилади.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати