16 Ноябр 2021 йил 513

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг Нурота туманидаги навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият саналади. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича  мутлақо янги тизим жорий этилган. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак. Хусусан, Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг Нурота туманидаги навбатдаги сайёр қабулида ҳам ана шу масала илгари сурилди.

Бу галги сайёр қабулда 60 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Ушбу мурожаатлардан 49 таси жойида ҳал этилди, 11таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

-  Халқ орасида сайёр қабулнинг ташкиллаштирилиши биз учун айни муддао бўлди. Авваллари раҳбар қабулига соатлаб навбат кутардик. Турмуш ўртоғим 5 йилдан бери ишсиз, уни иш билан таъминлашда ҳамда бир марталик моддий ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Мурожаатим қаноатлантирилди. Турмуш ўртоғимни шу ердаги ташкилотлотлардан бирига ишга таклиф этишди. Вилоят ИИБ бошлиғидан миннатдормиз,– дейди Саиджон Эшон қишлоғида истиқомат қилувчи Абдураҳимова Маҳбуба.

- Банкдан кредит олиб оилавий тадбиркорликни йўлга қўймоқчи эдим. Сайёр қабулда мақсадимни айтган эдим , масалам банк мутасаддилари томонидан ҳал этилди,– дейди “Жилонтамғали” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаро Олим Нодиров.

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди. Бу эса халқнинг жамиятда эркин ва форовон яшашида  муҳим аҳамият касб этади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech