13 Сентябр 2021 йил 534

Навоий вилояти ИИБ ходимлари, фахрийлар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мамлакатимиз пойтахти-Тошкент шаҳрига саёҳатда бўлдилар

Навоий вилояти ИИБ раҳбариятининг ташаббуси билан ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлар, ишчи-хизматчилар ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат гуруҳ учун Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш Концепцияси”да Ички ишлар органларида амалга оширилиши лозим бўлган 5 та устувор вазифа белгилаб берилган бўлиб, унда ходимлар ўртасида маданий тадбирларни амалга ошириш вазифалари ҳам кўзда тутилган.

Саёҳат давомида дастлаб гуруҳ “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюришди. Унда боғ марказидаги Ўзбекистоннинг қадимги тарихидан ҳозиргача юз берган энг муҳим воқеаларни акс этган монументни томоша қилишди. Шундан сўнг меҳрибонлик уйи болалари учун байрамона дастурхон ёзилиб таассуротлар алмашинилди. Пойтахтнинг ўзига хос кўриниши, замонавий меъморий обидалари  ҳамда кўнгилочар жойларидан баҳраманд бўлиш мақсадида Magis cityга боришди ва аттракционда маданий ҳордиқ олишди. Куннинг охирида “Ғалаба боғи”га ташриф буюришиб ўз ҳаёти эвазига келажак авлод тинчлиги ва осойишталиги учун қаҳрамонлик кўрсатган ватандошларимиз ҳаёти акс этган кўргазмалар билан яқиндан танишдилар.

Ташкил этилган тадбир давомида, навоийлик  ИИБ ходимлари мамлакатимизнинг бой ўтмиши, маънавий қадриятлари ва анъаналарига гувоҳ бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, фахрийлар саёҳат давомида шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари, истиқлол йилларида бунёд этилган иншоотлари билан яқиндан танишдилар. Бу каби саёҳатлар ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, тарихини чуқур англаш ва унинг қадрига етишда катта аҳамиятга эга.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech