Навоий вилояти ИИБ ходимлари "Яшил макон" умуммиллий лойиҳада фаол иштирок этишмоқда
Кўчат экиб боғ яратиш-халқимизнинг азалий қадрятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган ҳудудни ободонлаштириш туфайли кўнгллар шодликка. хонадонлар файзга тўлади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳа доирасида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўчат экиш ишлари республикамизнинг барча ҳудудлари сингари Навоий вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда.
"Яшил макон" лойиҳасининг дастлабки кунидаёқ вилоят ИИБ бошлиғи ташаббуси билан 1000 га яқин мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари ўтқазилди. Вилоят Ички ишлар тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар халқимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлаш баробарида улар учун яшил табиат яратишда ҳам жонбозлик кўрсатдилар. Айтиш ўринлики, мазкур мевали дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида, ҳаво мусаффолигини ҳам таъминлайди.
Она диёримизни бунданда обод қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом эттирилмоқда. Айни чоғда ўтқазилган кўчатлар йиллар ўтиб катта боғларга айланиши шубҳасиз.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати