31 Март 2023 йил 374

Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан Нурота туманида 3 гектар майдон боғга айлантирилмоқда

Мамлакатимизда атроф муҳит яшиллигини таъминлаш бўйича самарали ишлар амалга оширилаётгани барчамизга маълум. Бу каби эзгу ҳаракатларнинг туб замирида ёш авлодга табиатни соф этказиб бериш, ота-боболаримиздан қолган анъаналарга содиқ қолиш каби мақсадлар мужассам. Бинобарин, Навоий вилояти ИИБ ходимлари ҳам ҳудудларда мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазиб умумбашарий одатларимизга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Жумладан, Нурота тумани Оққули ҚФЙдаги 3 га ер майдонида ички ишлар боғи барпо этилаётгани бунинг ёрқин мисолидир. Мазкур боғда 300дан ортиқ ИИБ ходимлари меҳнат қилишиб қарийб 5000 туп мевали кўчатлар ўтқазишди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки бугунга қадар ИИБ ходимлари томонидан 22750 дона дарахт кўчатлари ўтқазилди.Бу каби эзгу ишлар вилоятнинг барча шаҳар-туманларида уюушқоқлик билан давом этмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech