2 Октябр 2021 йил 386

Навоий вилояти ИИБ ходимлари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

 Тиббий кўрик –фуқаролар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган  тиббий тадбирдир.  Чуқурлаштирилган тиббий кўрикнинг аҳамияти шундаки, ўз вақтида ўтказиладиган профилактик кўрик доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Айниқса халқимиз тинчлиги ва осойишталиги сақлашда куну-тун хизмат қилаётган ички ишлар органи ходимлари учун қўйиладиган асосий талаб ҳам уларнинг саломатлигидир. Уларга кўрсатилаётган тиббий хизматни янада яхшилаш, даволаш ва соғломлаштириш ишларини такомиллаштириш, касалликларни яширин даврларда эрта аниқлаш ва даволашни ташкил этиш мақсадида Навоий вилоят ИИБ Тиббиёт бўлимида чуқурлаштирилган тиббий кўрик бошлаб юборилди. 2 кун давомида ўтказилиши режалаштирилган кўрикда Тиббиёт бошқармаси  ИИВ Марказий Госпитали, ИИВ Марказий поликлиникаси ва ИИВ “Ўзбекистон” санаторийсининг малакали тор мутахассис шифокорлари иштирок этишмоқда. “Саломатлик поезди” номи билан бошланган бу хайрли иш дастлаб шаҳар ҳудудларда сўнг туманлар бўйлаб йўлга қўйилди. Айни пайтда фаолият юритаётган ходимлар билан бир қаторда уларнинг оила аъзолари ҳамда нафақага чиққан ходимлар ҳам текширилди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида жами 352 нафар ходим тиббий кўрикдан ўтказилди, шулардан 27 нафарига стационар шароитда даволаниш ва  107 нафарига амбулатор шароитида даво муолажаларини олиш тавсия этилди.

Тиббий кўрик давомида жами 32 та бирламчи касаллик аниқланди. Шунингдек, Навоий шаҳри ва Кармана туманига чиқиб оғир беморлар, хизмат вақтида тан жароҳати олиб ва соғлиги туфайли  ногиронлик олган      5 нафар ходимлар  ҳолидан хабар олинди, уларга керакли дори-дармон берилиб, керакли тавсиялар берилди. 92 нафар ходимга, ЭКГ ва кардивизер 96 нафар ходимга, рентгеноскопия 104 нафар ходимга ўтказилди.

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникасида кўрик жараёнида 57 нафар ходимни лаборатор текширувлари, қон таҳлиллари қилинди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 @Navoi_iib_axborotxizmati

 

Text to speech