Навоий вилояти ИИБ ходимларини касбий тайёргарлиги самарадорлигини ўрганиш мақсадида республика ишчи гуруҳи ташриф буюрди
Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг касбий тайёргарлиги ва маънавий-маърифий ишлар борасидаги фаолияти самарадорлигини ўрганиш мақсадида республика ишчи гуруҳи Навоий вилоятига ташриф буюрди. Мазкур ишчи гуруҳ дастлаб вилоят ИИБ соҳавий хизмат маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлар билан учрашди. Ходимларнинг маънавий-маърифий билим даражасини ошириб боришини таъминлаш борасида зарур тавсиялар берди, келгусидаги чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, Ички ишлар органларининг жанговар шайлиги, шахсий таркибнинг махсус-тактик ва саф тайёргарлиги, махсус воситалар ва ўкотар қуроллардан фойдаланиш кўникмалари билан танишди. Шундан сўнг бошқармада ходимлар учун ташкил этилган машғулот майдонини кўздан кечирди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати