18 Ноябр 2022 йил 254

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан профилактик тарғибот ишлари амалга оширилмоқда

Мамлакатимизда қиш фасли ҳукм сурмоқда. Кузнинг серёғин кунларида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари профилактик тарғибот ишларини кучайтирмоқда. Жумладан, Навоий кўчасидан ўтувчи йўлдан кўплаб фуқароларнинг пиёда ҳаракатланишини ҳисобга олиб, шу йўлдан ҳаракатланувчи велосипед ва транспорт воситалари ҳайдовчилари билан мунтазам профилактик суҳбатларда огоҳлантиришлар берилаётир. Ҳайдовчиларга келгусида велосипед ва транспорт воситаларини бошқарганда белгиланган тезликка эътибор қаратиб, йўлларда пиёдалар ҳаракатига хавф солмасдан ҳушёрликни ошириш борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Шунингдек, ҳаракатланиш маданиятига кўра иш тутишнинг ижобий томонлари бўйича суҳбатлашилди ва буклет, эслатмалар тарқатилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech