20 Сентябр 2021 йил 285

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ, ЖҚБ, ТЭҚКБ ходимлари томонидан Ғозғон шаҳар ҳудудида тезкор профилактик тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Ғозғон шаҳар ҳудудида тезкор профилактик тадбир ўтказилди. “Ҳаракат хавфсизлиги куни” муносабати билан ўтказилган тадбирга жалб этилган ходимлар билан хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, уларга биринчи навбатда фуқаролар билан хушмомила бўлиш ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш транспорт воситаларини синчковлик билан текшириш, қаровсиз қолган транспорт воситаларига алоҳида эътибор қаратиш тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлашда уларга нисбатан қонуний тартибда  маъмурий баённомалар тузиш тўғрисида топшириқлар берилди. Шундай қилиб, тадбир давомида 164 та автотранспорт воситалари текширилиб 47 тасига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шулардан 13 таси жарима майдонига жойлаштирилди.  Улар орасида одам ташиш қоидасини бузиш, давлат рақамини ўзбошимчалик билан ечиш, камар тақмасдан бошқариш, автотранспортни қўшимча буюмлар билан жиҳозлаш ҳамда техник кўрик ва суғурта полиси муддати ўтганлик ҳолатлари аниқланди.

Уларни мазкур ҳаракатларига чора кўриш баробарида ҳайдовчилар билан тезкор ва профилактик суҳбат ўтказилиб йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйишнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунчалар берилди. 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборт хизмати

Text to speech