8 Январ 2022 йил 761

Навоий вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналиши бўйича танлов эълон қилади

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган сафдорлик (Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналиши бўйича) лавозимларига танлов эълон қилинади.

Эслатма: Танловда ўрта-махсус маълумотга эга олий таълим муассасаларидасиртқи таълим шакли (2-босқичдан юқори бўлган) ахборот коммуникацияси технологиялари ва алоқа йўналиши мутахассисликларибўйича таҳсил олаётган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган шу жумладан ўттиз ёшдагилар ҳам, бўйи 175 смдан кам бўлмаган, муддатли ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган (олий ўқув юртида ҳарбий тайёргарликдан ўтганлар бундан мустасно), Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.

  • Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

               -фуқаролик паспорти асл нусхаси;

               - ҳарбий гувохнома асл нусхаси;

               - ўрта-махсус дипломи нусхаси;

               - ҳайдовчилик гувоҳномаси асл нусхаси;

               - сиртдан ўқийдиган ўқиш жойидан маълумотнома;    

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган сафдорлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2021 йилнинг 30декабрдан – 2022 йилнинг 04январь кунига қадар Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари мумкин.

2021 йилнинг 30декабрь – 2022 йилнинг 04январь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

 

Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари:

(79) 229-53-00;  (79) 229-52-03.

 

Телеграмм канали: t.me/navviliibnomzod – дан ахборот олиб боришингиз мумкин

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech