18 Декабр 2021 йил 665

Навоий вилояти ИИБ номзодлар учун танлов эълон қилади

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган офицерлик(Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог) лавозимларига танлов эълон қилинади.

Эслатма: Танловда олий таълим муассасаларини педагогика ва психология мутахассислиги, социология ва психология таълим соҳасининг психология таълимйўналишини тамомлаган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган шу жумладан ўттиз ёшдагилар ҳам, бўйи 165 смдан кам бўлмаган, муддатли ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий ўқув юртида ҳарбий тайёргарликдан ўтган, Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.

  • Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

               -фуқаролик паспорти асл нусхаси;

               - ҳарбий гувохнома асл нусхаси;

               - бакалавр дипломи асл нусхаси;

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган офицерлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2021 йилнинг 18декабрдан – 27декабрь кунига қадар Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари мумкин.

2021 йилнинг 18декабрь – 27декабрь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

 

Манзил: Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 7-уй

(Мўлжал: Шодлик савдо мажмуаси)

 Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари:

(79) 229-53-00;  (79) 229-52-03.

 

Телеграмм канали: t.me/navviliibnomzod – дан ахборот олиб боришингиз мумкин

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech