21 Октябр 2021 йил
579
Навоий вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ходимлари орасида беғараз донорлик ишлари ташкил этилди
Вилоятимизда қон заҳираларини яратиш мақсадида қон хизмати муассасаси билан ҳамкорликда ИИБ ППХваЖТСБ ходимлари орасида “Эзгулик албатта қайтади” шиори остида беғараз донорлик акцияси ташкил этилди. Бунда ходимлар ихтиёрий равишда қон топширишга таклиф этилди. Донорликка келган ходимлар, дастлаб малакали умумий амалиёт шифокори кўригидан ўтдилар. Унга кўра, 18 ёшдан 60 ёшгача, вазни 50 кгдан юқори, юқумли касаллик билан касалланмаган, айни вақтда дори-дармон қабул қилмаётган ходимлар жалб этилди. Бу жараёндан сўнг шифокорлар томонидан улар истеъмол қилиши керак бўлган маҳсулотлар тўғрисида маълумот берилди. Тартиб-қоидага кўра 2 кун дам олиш белгиланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга обуна бўлиш:
@Navoi_iib_axborotxizmati