30 Август 2022 йил 273

Навоий вилояти ИИБ Пробация назоратидаги бир гуруҳ шахслар тақдирида ўзгариш ясалди

Пробация ходимларининг маҳкумларни мунтазам назорат қилиши ва ўрганишлари натижасида уларга нисбатан чиқариладиган суд хулосаларининг аҳамияти катта. Яқинда Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр суд мажлисида ҳам бир гуруҳ маҳкумларнинг тақдирида ўзгаришлар ясади. Бинобарин, Навоий шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи хисобида жазо муддатини ўтаб келаётган 8 нафар назорат остидаги шахслар меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, қилган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, тузалиш йўлига қатий ўтганлиги сабабли уларга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қулланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазоларидан муддатидан илгари шартли озод этилди ва оиласи бағрига қайтарилди.

Минг афсуски, қилмишларидан хулоса чиқармаган Т.Анинг ўталмай қолган 1 йил 10 ой 7 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди ва қаттиқ тартибли калониларда жазо ўташи белгиланди.

Шу каби, Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкума Т.Н суд томонидан зиммасига юклатилган мажбуриятларига амал қилмаганлиги, яшаш жойидан яшириниб юрганлиги сабабли озодликни чеклаш жазосини худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Сайёр учрашув якунида  Пробация гуруҳи ходимлари томонидан тобора кўпайиб бораётган фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа жиноятлар бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишнинг хуник оқибатлари мисоллар билан тушунтирилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech