21 Август 2021 йил 472

Навоий вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари Кармана туманидаги музейга ташриф буюришди

Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларида маънавият ва маърифат дарсларини ташкил этиш тўғрисида”ги бўйруғига асосан, Навоий вилояти ИИБда ҳам ходимларни маънавий билим савияларини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят ИИБ ТХТБ ходимлари ҳафтанинг ҳар жума- “Ватанпарварлик куни” муносабати билан Кармана туманида жойлашган тарихий-этник музейга ташриф буюришди. Музейга саёҳат давомида масъул ходимлари томонидан музейдаги ўзбек халқининг XIX-XX асрга тегишли миллий кийимлар, меҳнат қуроллари,  макетларда акс эттирилган ажойиб ҳайвонот дунёси, қадимги одамларнинг Сармиш тоғларига чизган белги ва расмлардан наъмуналар, экпонатлар ҳақида сўзлаб берди. Яна ушбу музейда Амир Олимхон давридан сақланиб қолган қилич ва жанг қуроллари ходимларда катта қизиқиш уйғотди.

Абдулла Қодирийнинг “Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир” деганлар. Дарҳақиқат, бугунги ёшларимиз тарихни чуқур билиб, англаб, ўргансак кейинги авлодга тўла-тўкис етказамиз. Бу каби тадбирлар ходимларда нафақат тарихимиз билан фахрланиш туйғусини, балки буюк аждодларимиз хотираси олдида маъсулиятли бўлишда катта аҳамиятга эга.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech