Навоий вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган тилла қумларини тўхтатиб қолди
Навоий вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг профилактик тадбири вақтида “Дамас” русумли автомашинанинг тўхтаб-тўхтаб ҳаракатланиши ходимларнинг эътиборини тортди. Навоий шахар Тинчлик МФЙда жойлашган Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли Навоий-Тинчлик темир йўл бекатлари оралиғида ўтказилган профилактик тадбир натижасида машина тўхтатилиб текширилди. Машинада Самарқанд вилояти Пахтачи туманида истиқомат қилувчи 25 ёшли Х.Э ҳамда 21 ёшли Б.Хлар бўлиб ва яна қопларда жами 65 кг қум тупроқ борлиги аниқланди. Икки фуқаронинг бир-бирини тасдиқламайдиган гап-сўзлари сабаб қум тупроқ таркибида тилла зарралари бор деган гумонни пайдо қилди. Шу сабабли холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб текширувга жўнатилди. Айни пайтда қопдаги қум тупроқ қаердан олиб келинаётганлиги ва бошқа маълумотлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати