18 Май 2022 йил 264

Навоий вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан Қизилтепа туманида тарғибот тадбири ўтказилди

Навоий вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Қизилтепа туманининг темир йўл ҳудудларига яқин жойлашган таълим муассасаларида қатор профилактик тадбирларни амалга оширмоқда. Хусусан, "Темир йўлларда хавфсиз кун" ва "Қорадори 2022" профилактик тадбирлари юзасидан ўқувчи ёшлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбир давомида, ўқувчиларни турли хилдаги гиёҳванд воситаларидан огоҳ бўлишлари ва тақиқланган психатроп моддалар истеъмолининг инсон ҳаётига жиддий хавф туғдириши айтиб ўтилди. Ўқувчиларга шу мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech