2 Декабр 2020 йил 476

Навоий вилояти ИИБ ТХТБ томонидан ходимларнинг оилалари аъзолари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди

Бугун жамиятимизда аёлларнинг ўрни тобора мустаҳкамланиб боряпти. Айниқса оилада, фарзанд тарбиясида уларнинг тутган ўрнини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Навоий вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъмилаш бошқармасида хизмат қилаётган ходимларнинг турмуш ўртоқлари иштирокидаги семинар тренинг ҳам айни мақсадларга қаратилди. Тадбирда вилоят ИИБ Кадрлар бошқармасидан мутахассис ҳамда психолог таклиф этилди.

Семинарда оила муқаддаслиги, шукроналик, гендер тенглиги, оиладаги ижтимоий аҳвол ҳамда оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш борасида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги хусусида фикрлар билдирилди. Очиқ ва қизғин руҳда ўтган тренингда иштирокчилар ўзларини йиллар давомида қизиқтирган аммо жавоб топишга қийналган ҳолатлар бўйича ҳам атрофлича маълумотга эга бўлишди. “Ички ишлар ходимининг аёли бўлиш бу икки карра масъулят дегани. Мана бугун кўриб гувоҳи бўляпмиз аёлларимизнинг юрак тубида ётган айрим оғриқли томонлари бор экан, масалан турмуш ўртоғининг  ишдан вақтли келишини оила аъзолари, фарзандлари билан бир дастурхонда ўтиришни ёки байрам, тўй - маракаларда ҳамма қатори у ҳам оиласи ёнида бўлишини таъкидлашди. Тренинг давомида ҳурматли аёлларимизга турмуш ўртоғининг хизмат бурчи нақадар шарафли эканлиги, фуқаролар хавфсизлиги ҳудуд осойишталигини таъминлашда уларнинг меҳнати нақадар юксак экани ҳақида тушунчалар бердик. Ўйлаймизки бугунги учрашувимиз хотин – қизларимиз ёдида анча вақт сақланиб қолади. Биз бу каби тренингларни бошқа шаҳар туман ИИБ ҳамда соҳавий хизматларда ҳам ташкил этишни мақсад қилганмиз.   ”- дейди вилоят ИИБ психологи лейтенант М.Орзиева.

Семинар сўнгида Ички ишлар органларида намунали хизмат қилаётган ходимларнинг турмуш ўртоқлари бошқарманинг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech