7 Май 2022 йил 316

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ходимлари байрам муносабати билан фахрийлар ҳолидан хабар олди

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими 9-май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан бўлимда узоқ йиллар садоқатли хизмат қилган ходимларнинг саломатлигини сақлаш, юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжихатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда бу муқаддас айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида нафақага чиққан ва вафот этган ходимлар хонадонларига ташриф буюрилди. Оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.

Бундан ташқари шу куннинг ўзида шифокорлар томонидан нафақада ва ногиронлиги бўлган фахрий устозлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Керакли дори-дармонлар ва байрам совғалари улашилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech