29 Июн 2023 йил 282

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ходимлари учун китоб ярмаркаси ташкил этилди

Китоб – беминнат устоз, энг яқин дўст, маънавият сарчашмаси. Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида китоб ярмаркаси ташкил этишдан асосий мақсад ҳам тиббиёт ходимларининг маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни бой маданий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда китобхонлик маданиятини оширишдан иборат эди. Ташкил этилган ушбу ярмаркада бўлимда хизмат қилаётганлар ўзларини қизиқтирган ўзбек ва жаҳон адабиётининг ноёб намуналарини харид қилишди. Шунингдек, ярмаркадан тиббий соҳага оид замонавий ва табобат илми тарихий китоблари ҳам жой олган. Айниқса, китоб нархларининг арзонлаштирилгани улар учун харид имкониятини янада кенгайтирди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech